Тошкент шаҳридаги Пучон Университети кундузги ва кечки бўлимлар учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлайди

Абитуриент бакалавр таълимининг уч йўналишидан бирига ҳужжат топшириши мумкин: мактабгача таълим (кундузги ёки кечки), архитектура, корейс тили ва менеджмент. Ҳужжатлар ҳам офлайн, ҳам онлайн тарзда 2020 йил 2 мартдан 27 мартгача қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари 8-апрелдан бошланади. Натижалар 1 май куни эълон қилинади.

2020 йил 27 февраль, Тошкент - 2020 йил 2 март куни Тошкентдаги Пучон университетида (BUT – Bucheon University in Tashkent) таълим олишни истаган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бошланади. Факультетлардаги ўқитиш тизими, шартнома қиймати Тўлов талаба қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ чиқарилган куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан шу кунги курси бўйича сўмда амалга оширилади.

Мактабгача таълим (3 + 1)

Йилига 2,200$

1) Тошкентда 3 йиллик ўқиш тугаллангандан сўнг BUT бакалавр дипломи ва Пучон Университетининг (Корея Республикаси) Associate Bachelor Degree бакалавр даражаси берилади;

2) Талаба ўз истагига биноан Кореяда ўқишини давом эттириши ва 4-курсни тугатгандан сўнг, Пучон Университетининг (Корея Республикаси) бакалавр дипломини олиши мумкин.

Корейс тили ва менеджменти (2 + 2)

Йилига 3,300$

1) Тошкентда 2 йиллик ўқиш. Унинг натижасига кўра 2 та диплом берилади: Associate Bachelor Degree BUT ва Пучон Университетининг (Корея Республикаси) Associate Bachelor Degree бакалавр даражаси;

2.1) Агар талаба ўқишни Тошкентда давом эттиришга қарор қилса, у ҳолда учинчи ва тўртинчи курсларни муваффақиятли тамомлагандан сўнг, BUT бакалавр дипломи берилади;

2.2) Агар талаба Жанубий Кореяда ўқишни давом эттиришга қарор қилса, 3 ва 4 курсларни муваффақиятли тугатгандан сўнг, Пучон Университетининг (Корея Республикаси) бакалавр дипломи берилади.

Архитектура (3 + 1)

Йилига 3,300$

1) Тошкентда 3 йиллик ўқиш. Унинг натижасига кўра 2 та диплом берилади: Associate Bachelor Degree BUT ва Пучон Университетининг (Корея Республикаси) Associate Bachelor Degree бакалавр даражаси;

2.1) Агар талаба тўртинчи курсни Тошкентда давом эттиришга қарор қилса, уни муваффақиятли тугатгандан сўнг BUT бакалавр дипломини олади;

2.2) Агар талаба Жанубий Кореяда ўқишни давом эттиришга қарор қилса, уни муваффақиятли тугатгандан сўнг, Пучон Университетининг (Корея Республикаси) бакалавр дипломига эга бўлади.

Қабул комиссияси

Ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йил 2 мартдан 27 мартгача давом этади. Ҳужжатларни офлайн тарзда қуйидаги манзил бўйича топшириш мумкин: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 17-мавзе, Қатортол-2 кўч., 38-А уй бино (собиқ Юнус Ражабий номидаги педагогика коллежи, мўлжал: шаҳар божхонаси, Сингапур менеджментни ривожлантириш университети). Қабул соатлари душанбадан жумагача, соат 10:00 дан 17:00 гача.

Онлайн равишда топшириш учун www.but.uz сайтида аризани тўлдириш ва керакли ҳужжатларни сканерланган кўринишда ПДФ шаклида бириктириш керак. Аризаларни онлайн юбориш 24 соат давомида ишлайди. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш душанбадан жумагача, соат 10:00 дан 17:00 гача амалга оширилади. Сайтдаги онлайн ариза тўлдирилгандан сўнг, тизим автоматик равишда 250 минг сўм миқдорида тўловни тўлаш учун квитанцияни акс эттиради. Квитанцияни чикариш ва энг яқин банк филиалида тўлаш керак. Банкда тўловни тўлагандан сўнг, тўлов квитанциясини суратга олиш ва фотосуратни Телеграм мессенжерида @but_admission га юбориш керак. Шундан сўнг, абитуриент рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида квитанцияни олади.

Номзодлар қуйидаги ҳужжатлар тўпламини тақдим этишлари шарт:

1. Диплом (аттестат) ёки ўқиш жойидан олинган маълумотнома нусхаси;

2. Паспорт нусхаси;

3. СТИР нусхаси;

4. www.but.uz сайтида онлайн шаклда тўлдирилган ариза;

5. 3х4 ҳажмдаги 4 та фотосурат

6. 250 000 сўм миқдордаги рўйхатдан ўтиш учун тўлов

Қабул комиссиясига саволлар бўйича қуйидаги рақам орқали мурожаат қилинг: +998781504002

Кириш имтиҳонлари

8 апрелдан 10 апрелгача Давлат тест марказида тест синовлари бўлиб ўтади:

  • "Мактабгача таълим" ва "Архитектура" йўналишлари бўйича абитуриентлар инглиз тилидан тест синовларини топширадилар;
  • "Корейс тили ва менеджмент" йўналиши бўйича абитуриентлар корейс тилидан тест синовларини топширадилар.

    Ёзма имтиҳондан (тест) озод қилиниш шартлари:

  • "Мактабгача таълим" ва "Архитектура" йўналишлари бўйича - 5.5 ва ундан юқори IELTS ёки В1 ва ундан юқори CEFR сертификати мавжудлиги;
  • "Корейс тили ва менеджмент" йўналиши бўйича - 3 ва ундан юқори TOPIK сертификати мавжудлиги.

    2020 йил 24 апрелдан 25 апрелгача Тошкентдаги Пучон Университети ўқитувчилари абитуриентлар билан суҳбат ўтказадилар.

    Саралаш босқичлари натижалари 2020 йил 1 май куни Университет сайтининг "Эълонлар" бўлимида эълон қилинади.

    Ўқиш нархлари, кириш квоталари, ўқитиш тизимлари ва ёзма имтиҳондан озод бўлиш шартлари тўғрисида батафсил маълумот www.but.uz сайтида мавжуд. Қабул комиссиясига саволлар бўйича қуйидаги рақам орқали мурожаат қилинг: + 99878 1504002