2019-2020 ўқув йили учун абитуриентларнинг 2-қабул жарайони

2019 йил 10 июндан 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентларнинг 2-қабули бошланади ва 2019 йил 5 июлгача давом этади.
Факультетлар ва ўқув тизимлари:
Мактабгача таълим (3+1) – Кундузги ва кечки. 
1. BUT да 3 йиллик таълим олиш, уни якунлагандан сўнг BUT бакалавр дипломи берилади.
2. Тўртинчи курс Пучон университетида (Корея Республикаси) бўлади. Ўқишни муваффақиятли якунлагандан сўнг Пучон Университети (Корея Республикаси) бакалавр дипломи берилади.
Корейс тили ва менежменти (2+2) 
1. BUT да 2 йиллик таълим олиш иккита диплом билан якунланади: Аssociate bachelor degree BUT (мутахассис бакалавр дипломи) ва Пучон Университети (Корея Республикаси) Associate bachelor degree дипломи берилади.  
2.1. Агар талаба ўқишни кейинги икки курсини Тошкентда давом эттирмоқчи бўлса, ўқишни муваффақиятли тугаллаганидан кейин BUT бакалавр дипломи берилади.
2.2. Агар талаба ўқишни кейинги икки курсини Жанубий Кореядаги Пучон Университетида давом эттирмоқчи бўлса, ўқишни муваффақиятли тугатганидан сўнг Пучон Университети бакалавр дипломи берилади.
Архитектура йўналиши (3+1)
1. BUT да 3 йиллик таълим олиш иккита диплом билан якунланади: Associate bachelor degree BUT (мутахассис бакалавр дипломи) ва Пучон Университети (Корея Республикаси) Associate bachelor degree дипломи берилади.  
2.1. Агар талаба ўқишнинг тўртинчи курсини Тошкентда давом эттирмоқчи бўлса, ўқишни муваффақиятли тугаллагандан кейин BUT бакалавр дипломи берилади.
2.2. Агар талаба ўқишнинг тўртинчи курсини Жанубий Кореядаги Пучон Университетида давом эттирмоқчи бўлса, ўқишни муваффақиятли тугатганидан сўнг Пучон Университети (Корея Республикаси) бакалавр дипломи берилади.
Қабул комиссияси
Янги ўқув йилига қабул жараёни 3 босқичда амалга оширилади: 
Биринчи босқич – ҳужжатлар қабул қилиш жараёни 2019 йил 10 июндан 5 июлгача давом этади. 
Ҳужжатларни оффлайн топшириш «HAGWON» ўқув марказида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Афросиёб кўчаси, 6-уй.
Мўлжал: «Марварид» («Жемчуг») дўкони, «Sal Sal» ресторани орқа тарафида.
Иш вақти: душанба-жума кунлари, соат 10:00 дан 17:00 гача.
Ҳужжатларни онлайн топшириш (вилоятлардан топширувчилар учун) анкетани www.but.uz сайтида тўлдириш ва керакли ҳужжатларнинг сканерланган шаклини бириктириш лозим.
Абитурентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши зарур:
1. Ўқиш жойидан олинган диплом (аттестат) ёки охирги ўқиш жойидан маълумотнома;
2. Паспорт нусхаси;
3. СТИР (ИНН)нинг нусхаси;
4. Онлайн-анкета;
5. 3×4 шаклдаги расм – 3 дона;
6. Рўйхатга олиш учун тўлов: 1 ЭКИҲ (202.730 сўм).
Иккинчи босқич – тест синовлари, 2019 йил 17 июлдан 19 июлгача бўлиб ўтади.:

  • «Мактабгача таълим» ва «Архитектура» йўналишлари бўйича – инглиз тилида;
  • «Корейс тили ва менежменти» йўналиши бўйича – корейс тилида.

Қуйидаги ҳолларда ёзма имтиҳондан (тест синовидан) озод бўлишингиз мумкин:

  • «Мактабгача таълим» ва «Архитектура» йўналишлари бўйича – IELTS 5 ёки ундан юқори даражадаги сертификат ёки CEFR B1 ва ундан юқори даража сертификати мавжуд бўлса;
  • «Корея тили ва менежменти» йўналиши бўйича – агар сизда TOPIC 3 ва ундан юқори даража сертификати мавжуд бўлса.

 

Учинчи босқич – Университет профессорлари билан суҳбат 2019 йил 24-26 июль кунлари ўтказилади.2019 йил 30 июлда – Университет веб-сайтида натижалар эълон қилинади.