Puchon universiteti rektorining tashrifi va Puchon universiteti va BUT talabalarining volontyorlik faoliyati

2020 йилнинг 8 январидан 10 январига қадар Пучон университети (Корея Республикаси) ректори Хан Жон Сок Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлди. Хан Жон Сок ташрифи доирасида Ўзбекистонда қўшма лойиҳалар амалга оширилиши жараёнини кўздан кечириб, қатор идорадар раҳбарлари билан учрашди. Шунингдек, Ўзбекистонга ташриф доирасида МТТ тарбияланувчилари билан ишлаш мақсадида Пучон университетининг 45 нафар иккинчи босқич волонтёр-талабалари ҳам келди. 

8 январдан 10 январга қадар 2019 йил 18 октябрдаги битим доирасида Пучон университетининг (Корея Республикаси) 45 нафар волонтёр-талабалари томонидан BUT (Ўзбекистон Республикаси) волонтёр талабалари билан биргаликда 34 ва 60-сонли МТТда санъат бўйича машғулотлар ўтказилди. Волонтёрлар ишининг асосий мавзуси икки маданиятни – ўзбек ва корейс маданиятини бирлаштиришдан иборат бўлди. Волонтёрлар болалар билан биргаликда ёрқин, байрамона апликациялар яратдилар, Ўзбекистон ва Корея миллий орнаментлари тасвирларидан фойдаланган ҳолда турли буюмлар ишладилар, анъанавий ўзбек ва корейс таомлари маҳсулотларидан иккинчи нонуштани мустақил равишда тайёрладилар. 

8 январь куни расмий ташриф дастури бошланиб, Хан Жон Сок делегация билан биргаликда BUT (Тошкентдаги Пучон университети) ҳузуридаги ўқув корпуси ва ўқув маркази, шунингдек Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг (ТАТКК) янги “Бошқарув мосламаларини ишлаб чиқиш ва уларга хизмат кўрсатиш” факультетида бўлди. 

9 январь куни, куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида Хан Жон Сок янги кадрларни тарбиялашнинг муҳимлиги ва мавжуд кадрларни қайта тайёрлаш / малакасини ошириш зарурлигини айтиб ўтди. Ректор Корея Республикаси университетида амал қилаётган ходимларни тайёрлаш ва ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича муваффақиятли тажриба билан улашди. 

Ректор Пучон университети Кореядаги техникумларга таълим дастурлари тизимини жорий этишда 40 йиллик тажрибага эга эканлиги ҳақида таъкидлади. Ректор университет Ўзбекистон билан услубиётлар, ривожланиш йўналишлари, профессор-ўқитувчи таркибини тайёрлаш ва бошқалар бўйича ўзининг муваффақиятли тажрибасини улашишга тайёрлигини билдирди. Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агриппина Шин билан учрашув бўлиб ўтди. 

Хан Жон Сок вазирга Университет 2019 йилда эришган энг муҳим ютуқларидан бири ҳақида сўзлаб берди. Пучон университети негизида Овқатланишни ташкил этиш маркази амал қилиб келмоқда. Ходимлар қаторидан ошпазлар ва диетологлар ўрин олган бўлиб, улар мактабгача таълим ёшидаги болалар учун соғлом овқатланиш қоидаларига кўра таомномалар ишлаб чиқади. 2019 йилда Марказ Пучон шаҳридаги барча МТТларни озиқ-овқат билан таъминлаб бера олди. Суҳбат давомида ҳар иккала тараф мактабгача таълим ёшидаги болалар учун овқатланишни ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Пучон Университети ҳузурида бундай марказни ташкил этиш ташаббусини билдирдилар.

10 январь куни мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Хан Жон Сок 486-сонли МТТ негизидаги модулли гуруҳларнинг очилиш маросимида иштирок этдилар.